2023-йилда “Фукусима-1” атом электр станциясининг миллион тонна ифлосланган суви Тинч океанига ташланади. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хироказу Матсуно бугун, 13 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Бош котиб 2023-йилнинг баҳори ёки ёзида Фукусима-1 атом электр станциясидан ифлосланган сувни тўкишни бошлаш режаларини маълум қилди.
Унга кўра, Япония ҳукумати икки йил аввал ифлосланган сувни Тинч океанига ташлашга қарор қилган. Ўтган йили ушбу жараённинг бошланиши 2023-йилга мўлжалланганлиги эълон қилинган эди. Бироқ бу қарор кўплаб қўшни давлатлар, жумладан, Хитой ва Жанубий Корея, шунингдек, айрим халқаро ташкилотларда хавотир уйғотди.
Япония расмийларининг таъкидлашича, энди бу сувни филтрлашдан сўнг океанга оққизиш хавфсиз. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳам бундай оққизиш хавфсиз эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, атом электр станциясидан сувни тўкиш унинг бинолари ва реакторларининг бузилиши учун зарур бўлиб, бу бир неча ўн йиллар давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Японияда рўй берган зилзила ва ундан кейин содир бўлган цунамидан сўнг 2011-йилнинг 11-мартида Фукусима-1 АЭСда авария содир бўлган. Табиий офатлар натижасида 16 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Юз минглаб японияликлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.