Бу ишингиз энг савобли амаллардан бири бўлади!

A A A
Бу ишингиз энг савобли амаллардан бири бўлади!

Бемор кишини зиёрат қилиш Ислом динида энг савобли амаллардан ҳисобланади. Ҳатто Ибн Ҳамадон раҳматуллоҳи алайҳи беморларни зиёрат қилиш фарзи кифоя, деганлар. Ҳазрат Шайх Тақийиддин: «Касални зиёрат қилиш борасида келган далиллар касални зиёрат қилиш вожиблигини тақозо этади», деганлар.

«Ширъатул ислом» китобида айтилган: «Ҳар киши беморни сўрамоққа борса, беморнинг икки тиззасига яқинроқ ўтиради. Беморнинг Бош тарафида ўтирмайди. Касал ҳузурига борган киши чап ва ўнг тарафга қарамай, бемор тарафига қараб туради. Яна беморнинг юзига қарамайди. Янги либос кийиб кирмайди.

Аччиқ назар бирла қарамайди. Ва яна «Иншоаллоҳ, тезроқ сиҳат топасиз. Умрингиз узун бўлур», дейди. Бу сўзлар билан унинг кўнгли хурсанд бўлади. Беморнинг олдида узоқ ўтирилмайди. Қўлини беморнинг пешонасига ё қўлига қўйиб, меҳрибонлик билан аҳволи қан­дайлиги сўралади. Беморнинг олдида ўзга сўз айтилмайди. Ва ундан дуо қилиш сўралади». «Ширъатул ислом» китобида яна айтилади: «Ҳар вақт бемор сидқу ихлос бирла дуо қилса, фаришталар дуосидекдур». Сўрагучи «шифо бергай», деб дуо қилади. Зероки, Расули Худонинг суннатларидир. (Бемор) яна гуноҳларига тавба қилса дуруст. Худодан паноҳ тиланади. Ва яна молининг учдан бирига васият қилади. Худонинг фарзини, Расули Худонинг суннатларини адо этмоққа саъй қилади. Душманларини рози қилсин». Ўлимни ҳар соат ёдига олади. Зероки, ҳар соғ одам ҳам ўлимни ҳар кун йигирма тўрт маротаба ёдига олса, Худойи таоло (қалбини) зинда (тирик) қилгай. Китобларда айтилишича, ҳар киши ўлимни дўст тутса, жони танасидан жудо бўлганда дийдорига восил қилишига умид бор. Худонинг ёдидан ўзгани ёд этмайди. Агар мўмин ўлимга яқин бўлса, бир яхши ерни хушбўй қилсинки, то фаришталар келгай. Мўмин агар қаттиғлиқ бирла жон берса, таъна қилмасин, шоядки, гуноҳини шу сабаб ярлақаса.

«Шарҳи Аврод»да айтилишича: «Ўнг ёнидан ётқизиб, юзи қиблага қилинади. Бизнинг вилоятда ҳалқа (чал­қанча) ётқузмоқни ихтиёр қилишган, токи жон чиқмоқ осон бўлади. Аммо аввалиси суннатдур. Яна у ҳолда Калимаи шаҳодат талқин қилинади. У одамга эшиттириб айтсин, лекин «айт» демасин”.

Китобларда келишича, бошида Ёсин сурасини ўқимоқ суннатдир. Агар жон чиқар бўлса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дейилади. Унинг кўзи юмдирилади ва энгаги боғланади. Аъзолари совимай рост қилинади (ўтқазилади).

Алҳамдулиллоҳ, юртимиз тинч, турмушимиз осуда, беморларимизга клиника ва шифохоналарда даволаниш учун барча жиҳоз ва шароитлар муҳайё, лекин бемордан ҳол-аҳвол сўрашнинг ўзига хос аҳамияти борки, у хал­қимизнинг ўзаро меҳр-оқибати нишонасидир.

Беморни зиёрат қилишга ушбу келтириладиган ҳадислар ажойиб далилдир:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: حقُّ الْمُسْلِمِ علَي الْمُسْلِمِ خَمْسٌ: رَدُّ السَّلاَمِ، وَعِيَادَةُ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعُ الْجَنَائِزِ، وَإجَابَةُ الدَّعْوَةِ، وَتَشْمِيتُ العَاطِسِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расу­луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганларини эшитганман: «Мусулмоннинг мусулмон зиммасидаги ҳақи бешта:

– кўришиб қолса, салом бериш;

– агар бирор касалликка чалинса, бориб кўриш;

– вафот этса, унинг орқасидан эргашиш (яъни жанозасида қатнашиш);

– (бирор маросимга ё йиғинга) чақирса, ижобат қилиш;

– аксириб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, унга «Ярҳаму­каллоҳ» дейиш» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْمُسْلِمَ إِذَا عَادَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ لَمْ يَزَلْ فِي خُرْفَةِ الْجَنَّةِ حَتَّي يَرْجِعَ. رَوَاهُ مُسْلِمُ

  1. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай мар­ҳамат қиладилар: «Бемор биродарининг зиёратига борган мусулмон киши то қайтиб келгунча, жаннат боғлари ичра сайр қилиб юрган бўлади» (Имом Муслим ривояти).

عَنِ النَّبِيّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: عُودُوا الْمَرْضَي وَشَيِّعُوا الْجَنَائِزَ فَإِنَّهُ يُذَكِّرُكُمُ الْآخِرَةَ.

  1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: «Беморларни кўргани боринг­лар, жанозани кузатинглар (яъни, унда иштирок этинглар). Чунки бу сизларга охиратни эслатади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَقُولُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: يَا ابْنَ آدَمَ، مَرِضْتُ فَلَمْ تَعُدْنِي، قَالَ: يَا رَبِّ كَيْفَ أَعُودُكَ وَأَنْتَ رَبُّ الْعَالَمِينَ؟ قَالَ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ عَبْدِي فُلاَنًا مَرِضَفَلَمْ تَعُدْهُ، أَمَا عَلِمْتَ أَنَّكَ لَوْ عُدْتَهُ لَوَجَدْتَنِي عِنْدَهُ؟… رَوَاهُ مُسْلِم.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла қиёмат кунида бундай дейди: «Эй одам боласимен касал бўлдиммени кўргани келмадинг!» Банда: «Ё Рабб, Сени қандай қилиб кўргани бораман, ахир Сен оламларнинг Раббисан-ку?» – дейди. Аллоҳ: «Билмас­мидинг, фалончи бандам касал эди, уни кўргани борма­динг? Билмасмидинг, агар сен уни кўргани борганингда унинг ҳузурида Мени топардинг?» (Имом Муслим ривояти).
  2. Ривоят қилинишича, бир киши Умму Дардо ро­зияллоҳу анҳунинг олдига келиб, қалбининг қаттиқ­лигидан шикоят қилди. У киши овутдилар: «Унинг энг катта давоси касалларни бориб кўриш, жанозага қатна­шиш ва қабристонни зиёрат қилиш». У киши бир муддат шундай қилдилар ва қалби юмша­га­нини сезиб, ичида бир хурсандчилик тўйди, сўнг У­мму Дар­донинг олдига келиб: «Сизни Аллоҳ таоло мукофатласин», деди.

Барча эзгу амаллар каби беморни зиёрат қилишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Бу ҳақда Пайғамбари­миз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ عَادَ مَرِيضًا نَادَي مُنَاد مِنَ السَّمَاءِ: طِبْتَ وَطَابَ مَمْشَاكَ وَتَبَوَّأْتَ مِنَ الْجَنَّةِ مَنْزِلاً. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَه.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

«Бир одам бемор кишини фақат Аллоҳ таоло розилиги учун кўришга борса, Аллоҳ таоло у ҳақда бундай дейди: «Жуда яхши қилдинг. Боришинг ҳам чиройли бўлди. Жаннатда ўзингга бир манзил тайёрладинг» (Имом Ибн Можа ривоят.

Бормаслик хижолатли иш деб маломатдан қўрқ­қанидан хасталар зиёратига боришда савоб йўқ. Чунки у атрофдагилардан уялганидан борди. Аллоҳ таоло ризосини топишни ният қилгани йўқ. Бундай зиёратга киши ҳеч қандай савоб олмайди. Балки гуноҳкор ҳам бўлиши мумкин.

Агар касал бошқа дин вакили бўлса ҳам, зиёрат қилиб, ҳолидан хабар олиш динимизда мақталган.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ غُلاَمٌ يَهُودِيٌّ يَخْدُمُ النَّبِيّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَمَرِضَ، فَأَتَاهُ النَّبِيّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَعُودُهُ، فَقَعَدَ عِنْدَ رَأْسِهِ فَقَالَ لَهُ: أَسْلِمْ. فَنَظَرَ إِلَي أَبِيهِ وَهُوَ عِنْدَهُ فَقَالَ لَهُ أَطِعْ أَبَا الْقَاسِمِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَسْلَمَ، فَخَرَجَ النَّبِيّ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَقُولُ: الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَنْقَذَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг яҳудий хизматкорлари бор эди(Бир куни) у касал бўлиб қолдиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳолидан хабар олгани бордиларУнинг боши тарафига ўтириб: «Исломни қабул қил», десалар, у олдида турган отасига қаради. Отаси: «Абул Қосимга (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кунялари) итоат қил», деди. У йигит Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб кетаётиб: «Уни (йигитни) дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилганлар).

manba: hidoyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

Эрон АҚШ президентининг янги таҳдидларига жавоб қайтарди

Трампнинг таҳдидлари ва АҚШнинг Харг оролига берган зарбаларидан сўнг, Эрон Яқин Шарқдаги нефт-газ ва энергетика инфратузилмасини бутунлай йўқ қилиш ҳамда Боб ал-Мандеб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди

Эрон ракеталарининг Исроилга зарба бериш самарадорлиги кескин ошди

JP Morgan ва Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, бу 3 фоиздан 27 фоизгача кўтарилган.

Трамп истеъфога чиқади(ми)?

Трампни рақиблари унинг Эронга қилган таҳдидларидан сўнг, президентни “руҳий жиҳатдан носоғлом” деб атаб, уни истеъфосини талаб қилишмоқда.

Йенс Столтенбергни "сотқинликда" айблашди

Китоб тахминан ярим йил аввал нашр этилган бўлса-да, Ойдсалунинг танқидий чиқиши айнан ҳозир пайдо бўлгани эътиборни тортди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.