Брянск вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилди
Брянск вилоятида экинларнинг нобуд бўлиши муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий этилди. Губернатор Александр Богомазнинг тегишли фармони вилоят ҳукумати сайтида эълон қилинди .
Ҳукумат маълумотларига кўра, минтақадаги метеорологик вазият туфайли 21 минг гектар майдондаги экинлар нобуд бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).