Британия разведкаси Россиянинг Қрим кўпригини камуфляж қилиш машқларини самарасиз деб атади

Британия разведкаси Россиянинг Қрим кўпригини камуфляж қилиш машқларини самарасиз деб атади

Британия Мудофаа вазирлиги разведкаси ўзининг кундалик ҳисоботида россиялик ҳарбийлар томонидан 24 май куни Керч бўғозидаги Қрим кўприги ҳудудида ўтказилган машғулотлар ҳақида гапирди.

"Машғулотлар кўприкни TDA-3 тутун генераторлари ёрдамида қисман ниқоблаб қўядиган тутун пардасини яратишдан иборат эди. Эҳтимол Россия Қуруқлик кучларининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимояси 28 бригадаси томонидан амалга оширилди", — деб ёзади махсус хизмат.

“Россия доктринаси тутундан фойдаланишни камуфляжнинг бир қисми деб ҳисоблайди ва унга катта аҳамият беради. Бироқ, амалда, умуман олганда, Россия камуфляжи марказий режалаштириш ва заиф жанговар интизом туфайли Украинадаги урушда самарасиз бўлиб чиқди", — дейилади Британия разведкаси ҳисоботида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!