Буюк Британия ҳукумати айрим қуроллар халқаро ҳуқуқий меъёрларни бузган ҳолда ишлатилиши мумкинлигидан хавотирланиб, уларни Исроилга экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қарор қурол экспорти учун берилган 350 та лицензиядан 30 тасига амал қилади. Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми гап Исроилга қурол етказиб беришни тўлиқ тақиқлаш ҳақида кетмаётганини айтди. У Лондон яҳудий давлатининг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлашга содиқлигини билдирди.
Вазир тақиқ Исроил Ғазо секторидаги урушда фойдаланиши мумкин бўлган қуролларга таъсир қилишини айтди. Мазкур тақиқни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қоралади
“ҲАМАС 6 нафар исроиллик гаровдагиларни ‘қатл этганидан’ бир неча кун ўтгач, Британия ҳукумати Исроилга қурол экспорт қилиш учун 30 та лицензиянинг амал қилишини тўхтатди. Бу шармандали қарор яҳудий давлатининг 1200 кишисини, жумладан, 14 нафар Британия фуқаросини ваҳшиёна ўлдирган ҲАМАСни мағлуб этиш бўйича қатъиятини ўзгартирмайди. Исроил Британия қуроли бўладими ёки усиз мазкур урушда ғалаба қозонади ва барчамизнинг умумий келажагимизни таъминлайди”, деди у.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.