Британия Бош вазири Борис Жонсон давом этаётган коронавирус пандемиясига қарамай ҳукумат мактабларда ўқувчилар саломатлигини сақлай олишини таъкидлаган.
Шу ойнинг бошида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, агар коронавирус ва унинг занжирини аниқлаш бўйича тизим яратилмасдан мактаблар очилса, қиш фаслига келиб Британияда CОVID-19 нинг иккинчи тўлқини юзага келиш хавфи туғилади. Иккинчи тўлқинда коронавирус биринчисидан икки баравар кўп тарқалиши мумкин.
Лекин Жонсон мактабларни очишни мамлакатдаги энг муҳим иш деб ҳисобламоқда. У агар келажакда карантин жорий қилинса, ёпиладиган энг охирги муассаса мактаблар бўлишини ҳам таъкидлаган.
«Мактабларимизни керакли бўлган муддатдан бир лаҳза кўпроқ ёпиб қўйишимиз ижтимоий, иқтисодий ва ахлоқий жиҳатдан катта зарарни келтириб чиқаради. Пандемия тугагани йўқ. Лекин эндиликда биз барча ўқувчиларнинг соғлигини сақлаган ҳолда мактабларни очиш бўйича етарлича билимга эгамиз» дейди Борис Жонсон.
Эслатиб ўтамиз, Британияда мактаблар март ойида ёпилган ва июнь ойида оз сонли ўқувчилар билан қайта очилганди. Британия ҳукумати ҳам сентябрнинг бошидан барча ўқувчилар мактабга қайтишларини хоҳламоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.