Бразилия раҳбарияти АҚШнинг 2026 йилги президентлик сайловларига аралашуви мумкин бўлган таҳдидларга қарши курашиш йўлларини ўрганмоқда.
Бу ҳақда Folha de S.Paulo газетаси ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар берди.
Ушбу манбаларга кўра, президент Луиз Инасио Лула да Силвага яқин бўлганлар Оқ уй Бразилиянинг собиқ раҳбари Жаир Болсонарога (2019-2022) мафкуравий жиҳатдан яқин бўлган ўнг қанот мухолифат номзодини очиқ қўллаб-қувватлаши мумкинлигига ишонишади. Бразилия, шунингдек, АҚШ маъмурияти ўнг қанот номзодга консерватив сайловчиларни сафарбар қилишга ёрдам беришга ҳаракат қилишидан қўрқади.
Манбаларнинг қўшимча қилишича, Бразилия расмийлари бу йил мамлакат раҳбариятининг Вашингтон билан савдо-иқтисодий масалалар бўйича прагматик мулоқот ўрнатишга уринишларига қарамай, нотинч даврга тайёргарлик кўрмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.