Бозорларда байрамолди нарх-наво қимматлашди(ми?)

Бозорларда байрамолди нарх-наво қимматлашди(ми?)

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишда давом этади. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

 
Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 10 декабрь ҳолатидаги нархлари
 
 
 
Мол гўшти
26 000 сўмдан 40 000 сўмгача 
 
 
 
Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўштини 26000 сўмдан 40000 сўмгача бўлган нархларда сотиб олиш мумкин. Ушбу нарх ўтган ҳафталарга қараганда арзонлашганини кўрсатади.   
 
Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан бошланса, энг қиммат нарх ҳам ушбу бозорда – 40000 сўм.   
 
Пойтахтимиз марказий бозорларида 1 кг. мол гўштини 28000 – 38000 сўмдан харид қилиш мумкин. 
 
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 44 000 сўмгача 
 
 
 
Бу ҳафтада нархлар ўзгаришсиз қолган. 
 
Пойтахт бозорларида 1 кг. қўй гўшти 28000 – 40000 минг сўмгача сотилмоқда.
 
Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да  – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм. 
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. қўй гўшти 42000 – 44000 сўм. 
 
Товуқ гўшти
13 000 сўмдан 20 000 сўмгача 
 
 
 
Товуқ гўшти мамлакатимиз бозорларида бироз қимматлашди.
 
Энг қиммат нарх Фарғона марказий деҳқон бозорида – 18500 – 20000 сўм
 
Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12000 – 18000 сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозордан 1 кг. товуқ гўштини ўртача 11000 сўмдан 15000 сўмгача бўлган нархларда харид қилиш мумкин эди. 
 
Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 17000 сўмдан сотилмоқда.  
 
Гуруч
3 500 сўмдан 14 000 сўмгача 
 
 
 
Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашди. 
 
Энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 4700 – 14000 сўм.
 
Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 3500 – 10000 сўм.
 
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан 13 000 сўмгача 
 
 
 
Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000 – 10500 сўм.
 
Энг қиммат нархлар Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 10000 – 13000 сўм.
 
Ун
1 500 сўмдан 4 000 сўмгача 
 
 
 
 
Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори  (Андижон вилояти) –  3500 – 4000 сўм. 
 
Шакар
4 200 сўмдан 5 500 сўмгача 
 
 
 
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 5000-5500 сўм. 
 
Энг арзон нарх Миробод деҳқон бозори  (Тошкент шаҳри)да – 4200 – 4500 сўм. 
 
Тухум
450 сўмдан 700 сўмгача 
 
 
 
Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.  
 
Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.
 
Картошка
1 100 сўмдан 3 000 сўмгача 
 
 
 
Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 1100 сўмдан 2000 сўмгача. 
 
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 2000 – 3000 сўмгача. 
 
Пиёз
500 сўмдан 1 500 сўмгача 
 
 
 
Энг арзон нарх пойтахт марказий бозорларида  – 500 сўмдан 1000 сўмгача.
 
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори  (Андижон вилояти)да – 1250 – 1500 сўмгача. 
 
Хўжалик совуни
1 500 сўмдан 3 500 сўмгача
 
 
Мамлакатимиз аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин. Энг арзони эса 1500 сўмдан сотилмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!