Ботир Хўжаев бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Ботир Хўжаев бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Хўжаев лавозимидан озод этилди.

«Ботир Асадиллаевич Хўжаев пенсияга чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинсин.

Б.А.Хўжаевнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин», дейилади Вазирлар Маҳкамаси қарорида.

2016 йилдан Молия вазири лавозимида ишлаган Ботир Хўжаев 2017 йилда Иқтисодиёт вазири лавозимига ўтказилган, 2020 йилнинг февралида эса у Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимидан озод этилди ва бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!