Бошқарув йўқотилиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолди

Бошқарув йўқотилиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолди

Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан «Жиззах-Дўстлик-Гагарин» йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда қолган 16 нафар йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!