Бош прокуратура фуқароларга мурожаат йўллади

A A A
Бош прокуратура фуқароларга мурожаат йўллади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқароларга мурожаат йўллаб, карантин билан боғлиқ жорий этилган барча тартиб - қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирди.

Азиз ватандошлар ! Бутун инсоният ХХI асрда мисли кўрилмаган катта ва оғир синовга дуч келди.

Коронавирус инфекцияси аксарият мамлакатлар ҳаётини карахт аҳволга солди.

Бор куч ва имкониятлар ҳали - ҳамон инфекция тарқалишини тўхтатишга, унинг шиддатини оз бўлса - да, пасайтиришга жалб этилмоқда.

Мазкур офатнинг иқтисодий, ижтимоий оқибатларини, уларнинг кўламини ва инфекция юзага келтирган инқироздан чиқиш учун қанча вақт ва ресурс талаб этилишини   эса,   ҳозир   ҳеч   ким   аниқ айта   олмайди.

Ана шундай мураккаб ва таҳликали шароитда ҳар томонлама оқилона иш тутаётган, ўз халқи билан ҳамжиҳатликда зарур чораларни кўраётган давлатларгина пандемиянинг таъсирини юмшатишга, жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни сақлашга, фуқароларнинг хавф - хатарлар билан яккама - якка қолмаслигига мушарраф   бўлмоқда.

Бундай давлатлар қаторида Ўзбекистоннинг ҳам борлиги оғир кунларда барчамизга таскин бермоқда ва ҳаловатли   кунларнинг   яқинлигига   қатъий   ишонч   уйғотмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ва қарорлари ҳамда бевосита кўрсатмалари асосида амалга оширилаётган қатъий чора - тадбирлар, улар ижросининг олий даражадаги мунтазам муҳокамаси пандемия хуружига қўйилган тўсиқ сифатида унинг мудҳиш оқибатларининг   олдини   олмоқда.

Ўз навбатида, касалликка чалинган ҳар бир фуқаро шахсан муҳтарам Президентимизнинг назорати ва ғамхўр-лигида даволанмоқда. Бугун аксарият мамлакатларда беморлар дуч келаётган моддий ва ижтимоий муаммолар Ўзбекистонда даволанаётганлар учун долзарблик касб этаётгани  йўқ.

Энг асосийси, аксарият фуқароларимиз амалга оширилаётган тадбирлар, хусусан карантин чораларини тўғри тушуниш ва хайрихоҳлик билан қабул қилмоқда, масъулларнинг   қонуний   талабларига   риоя   этмоқда.

Бироқ, ҳозирги шароитдаги сусткашлик, лоқайдлик, бепарволик, ортиқча хотиржамликка берилиш, ташаббускорлик ва фидойиликни унутиш эл - юртга хиёнат билан баробардир.

Айниқса, давлат органлари ва уларнинг масъуллари коронавирус инфекциясининг мамлакатимизда кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг давлат ва жамият ҳаётига, ҳар бир фуқаронинг кундалик турмуш тарзига салбий таъсирини камайтириш борасидаги ўзига хос курашнинг олдинги   сафларида   бўлиши   тақозо   этилмоқда.

Бинобарин, Бош прокуратура тегишли ваколат ҳамда мажбуриятлар доирасида глобал инқироз ва пандемия шароитида прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши шарт бўлган қўшимча вазифаларни белгилаб олди.

Жумладан, бугунги мураккаб вазиятда прокуратура органлари томонидан қуйидаги вазифалар ижросига устувор   аҳамият   қаратилади:

биринчидан, карантин муносабати билан жорий этилган чекловларда оғир вазиятга тушиб қолган оилалар, шунингдек вақтинчалик даромад манбаини йўқотган фуқароларимизни ижтимоий қўллаб - қувватлаш чораларини алоҳида  назоратга  оламиз.

Прокурор секторларида ана шундай вазиятдаги 5 мингта оилага карантин даврида бевосита прокуратура органлари томонидан белгиланган миқдорларда моддий ёрдам кўрсатилади;

иккинчидан, иш ҳақи, пенсия ва нафақа тўловларининг тўлиқлиги ва узлуксизлиги устидан қатъий назорат олиб борилади.

Бу жараёнда ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашнинг  барча  зарур  чоралари  кўрилади;

учинчидан, карантин даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш, нарх - навони барқарор   сақлаш  чоралари кўрилади.

“Даладан дастурхонга” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилардан бевосита истеъмолчиларга, асосийси, маҳаллаларда кўчма савдони ташкил этиш орқали фуқароларимизга энг яқин ва   қулай   ҳудудларга   етказиб  берилади; 

тўртинчидан, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар доирасида:

– тадбиркорларни қўллаб - қувватлаш, карантин чеклов-лари, санитария ва гигиена талабларига риоя этган ҳолда уларнинг фаолияти тўхтаб қолишига йўл қўймасликнинг барча   зарур  чоралари  кўрилади;

– тадбиркорларга солиқ тўловлари, банк кредитлари ҳамда коммунал тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг тўлиқ   қўлланилиши  устидан  назорат   олиб   борилади;

– экспортёрларни қўллаб - қувватлаш, экспорт прогнози бажарилишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга  оширилади.

Бунда 3.379 нафар экспортёрнинг ҳар бирига ходимларимиз бириктирилиб, юзага келаётган муаммолар биргаликда ҳал этилади ва уларга зарур амалий ёрдам кўрсатилади.

Мазкур амалиёт 30 дан ортиқ иш ўрнига эга, йирик озиқ - овқат ишлаб чиқарувчилари билан ҳам йўлга қўйилади;

– юк ташишда турли тўсиқ ва муаммолар вужудга келишининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриб борилади. Мавжуд 516 та карантин постларига бириктирилган ходимларимиз бу борада алоҳида иш олиб боради; 

– давлат ҳамда ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси   устидан   назорат  янада  кучайтирилади;

– бюджет тушуми ижросини таъминлаш ва янги тушум   манбаларини   аниқлашга  фаол кўмаклашилади;

бешинчидан, озиқ - овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари доирасида прокурор секторларида ғалла парвариши, чигит экилиши, шунингдек аҳоли томорқаларида эртаки экинлар тўлиқ экилишини таъминлаш чоралари  кўрилади; 

олтинчидан, карантин чекловлари даврида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш   ишлари  бир  зум  ҳам  тўхтатилмайди.

Бунда фуқароларнинг карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишларини таъминлаш, шунингдек, коронавирус пандемияси ҳақида асоссиз хабарлар тарқатиш, аҳоли орасида саросима ва ваҳима келтириб чиқаришга уринишларнинг олдини  олишга  алоҳида  эътибор  қаратилади;

еттинчидан, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқароларни аниқлаш ва уларнинг саломатлигини назоратга олишда прокуратура терговчилари санитария - эпидемиология назорати хизматларига  яқиндан  кўмаклашиб  боради.

Азиз  ватандошлар !

Ишончимиз комилки, кўпни кўрган, машаққатли даврларда тобланган халқимиз коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги синовдан ҳам ёруғ юз билан  албатта   ўтади.

Бунинг учун, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, халқимиздан ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтириш, карантин билан боғлиқ жорий этилган барча тартиб - қоидаларга сўзсиз ва қатъий амал қилиш талаб этилади.

Сабр - қаноат, ирода, метиндек мустаҳкам тартиб -интизом   бизни  ёруғ  кунларга  тезроқ  яқинлаштиради.

Прокуратура органлари, уларнинг ҳар бир ходими эса, зиммасидаги вазифаларни сўзсиз бажариш баро-барида ҳар қандай ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларга   елкадош   бўлишни  ўзи  учун  шараф  деб  билади, дейилади Бош прокуратуранинг мурожаатида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.