Хусусан, қўшни мамлакат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро (1970 йилда туғилган)М.Бнинг харакатларига нисбатан божхона ходимларида шубха уйғонганлиги сабабли қонунда белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилади. Божхона кўриги натижасида эса божхоначиларнинг гумонлари ўзини яна бир бор оқлади.
Фуқаро М.Бнинг қўл ва багаж юклари божхона назоратидан ўтказилганида, унинг чемадон сумкасининг ички астар қисмига яширилган жами; 1000 конвалютада (хар бир конвалютада 1 та Mifepristone 200 мг ва 4 та Misoprostol 200 мгдан 5 дона таблетка)“Mesopril Kit” номли (Ҳомилани туширувчи) умумий қиймати, 250 000 000сўмлик дори воситаларини божхона назоратидан яшириб, ноқонуний йўллар билан республикамиз ҳудудига олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Андижон вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
Мазкур хуқуқбузарлик юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.