Боғчаларда қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги низом тасдиқланади

A A A
Боғчаларда қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги низом тасдиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур Низом талаблари давлат мактабгача таълим муассасалари учун татбиқ этилади.

Қўшимча хизматлар зарур моддий-техник база ҳамда тегишли педагог ходимга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабгача таълим муассасасида ташкил қилиниши мумкин. Бунда қўшимча хизматларни кўрсатиш боланинг мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ 3955-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурига асосан мактабгача таълим муассасалари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин:

дам олиш кунлари ва мактабгача таълим муассасасида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;

мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳоказолар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар).

Мактабгача таълим муассасаси томонидан кўрсатилиши режалаштирилаётган қўшимча хизматлар турлари ҳамда улар учун белгиланадиган тўловлар миқдори мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниши шарт.

Мактабгача таълим муассасалари томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматларнинг нархлар прейскуранти тегишли ҳудудий бўлинма билан келишилган ҳолда мактабгача таълим муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Қўшимча хизматлар тегишли мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси билан келишилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар асосида ташкил этилади:

кўрсатиладиган қўшимча хизматнинг иш режаси (бундан буён матнда иш режа деб юритилади);

кўрсатиладиган қўшимча хизматларнинг прейскурант нархлари;

кўрсатиладиган қўшимча хизматлар бўйича машғулотлар жадвали.

Иш режа мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган қўшимча хизматларнинг прейскурант нархлари мактабгача таълим муассасасининг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойда (жойларда) эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

Мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга 3-7 ёшгача бўлган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари қабул қилиниши мумкин.

Фарзанди қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда тарбияланишини истаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли мактабгача таълим муассасасига ариза билан мурожаат қилади.

Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга тарбияланувчиларни қабул қилиш ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Мактабгача таълим муассасасининг раҳбари ҳамда боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бири билан шартнома тузилади.

Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга болани қабул қилиш учун тегишли мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.

Буйруқда боланинг Ф.И.О., туғилган йили, қабул қилинаётган қўшимча хизмат тури ва гуруҳи кўрсатилиши лозим.

Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда болаларнинг сони 25 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Мактабгача таълим муассасаси ходимларини уларнинг асосий иш вақтидан ташқари вақтларда келишув асосида қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга жалб қилиш мумкин.

Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳлар фаолият юритиши тақиқланади.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Зеленский Украина Қуролли кучларини якуний мағлубиятга олиб келиши мумкин

Бу ҳақда Швейцария Бош штабининг истеъфодаги подполковниги Ральф Боссхард айтиб ўтди.

Садир Жапаров белигача қор ёққанига қарамай мактабга қатнаётган ўқувчини президент арчасига таклиф қилди

Маълумотга кўра, болакай Ош вилоятининг Коо-Чати қишлоғида яшайди ва 4-синфда таҳсил олади.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Қирғизистонда аёл 43 минг долларни фолбин тавсияси билан қабрга кўмди

Ҳужжатга кўра, фолбин аёлга пулларни фақат доллар кўмишни буюрган, акс ҳолда натижа бўлмаслигини айтган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.