Boeing Ҳиндистонга яна олтита P-8I самолёти етказиб бериши мумкин

Boeing Ҳиндистонга яна олтита P-8I самолёти етказиб бериши мумкин

Американинг Boeing компанияси Ҳиндистонга яна олтита P-8I денгиз кузатув самолётини етказиб бериши мумкин, дея хабар бермоқда Hindustan Times компания вакилига таяниб.

“Биз Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари билан P-8I самолётларига қўшимча буюртма бериш бўйича мунозараларни давом эттирмоқдамиз”, деди Дан Гиллиан, Boeing мудофаа, космик ва хавфсизлик бизнес бўлимининг ҳаракатчанлик, кузатув ва бомбардимончи самолётлар бўйича вице-президенти.

Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистонда мавжуд бўлган 12 та самолёт яхши ишламоқда ва ўн йил ичида 40 минг соатдан ортиқ парвоз қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!