Бодрумда Ирина Двизова ва қизи Даяна Двизоваларнинг жасадлари топилди

A A A
Бодрумда Ирина Двизова ва қизи Даяна Двизоваларнинг жасадлари топилди

Бодрумда Россия фуқаролари Ирина Двизова (42 ёш) ва қизи 14 ёшли Даяна Двизоваларнинг жасадлари топилди.

Уларнинг жасадларини арқон билан боғлаб, чойшабга ўраб, жарликка улоқтириб кетишган. Ирина ва қизининг жасадлари топилмасидан бир неча кун олдин, уларнинг бедарак йўқолганлиги ҳақида қариндошлари Бодрум ИИБга хабар қилган. Қотилликда гумон қилинаётганларнинг турли версиялари бор, Иринанинг ҳозирги эри, ёки собиқ эри.

Ирина Туркияда кўчмас мулк савдоси билан шуғулланган ва асосан Туркияда истиқомат қилган. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра она-бола ўзлари яшаган уйда ўлдирилган бўлиши мумкин, чунки қариндошлари улар яшайдиган уйга боришганда дивандан қон изларини топишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!