БМТ: Уруш бошланганидан бери Украинада 8000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

БМТ: Уруш бошланганидан бери Украинада 8000 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди



Ташкилотнинг ҳафталик хулосасига кўра, Россиянинг кенг кўламли босқинининг бошланишидан бери БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Украинада 22 209 тинч аҳоли қурбонларини қайд этди - 8 317 киши ҳалок бўлди ва 13 892 киши яраланди.

“ЎҲҲМнинг фикрича, ҳақиқий рақамлар анча юқори, чунки шиддатли жанглар бўлган баъзи жойлардан маълумотлар кечиктирилган ва кўплаб хабарлар ҳали тасдиқланмаган.

Март ойи бошидан буён тинч аҳоли вакилларидан 469 нафари қурбон бўлган, улардан 113 нафари ҳалок бўлган, 356 нафари яраланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!