БМТ: Уруш бошланганидан бери 10 170 875 нафар киши Украинани тарк этган

БМТ: Уруш бошланганидан бери 10 170 875 нафар киши Украинани тарк этган

Россия Федерацияси билан уруш бошланганидан бери 10 170 875 нафар киши Украинани тарк этган. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси хабар бермоқда.

БМТ агентлиги маълумотларига кўра, феврал ойи охиридан буён Польшага 5 миллиондан ортиқ, Россияга 1,8 миллиондан ортиқ, Венгрияга 1 миллиондан ортиқ, Руминияга 890 мингга яқин, Словакияга 627 мингдан ортиқ, Молдовага 549 минг, Беларусга эса 16682 нафар киши кетган.

Украина аҳолиси (Қримсиз, лекин Донбасснинг бутун ҳудуди билан) 2022 йил 1 январ ҳолатига кўра 41 167 300 кишини ташкил этарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!