АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда ва октябрь ойида бўлиб ўтадиган тадбир доирасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиши мумкин.
Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар берди.
Корея Республикаси раислигида APEC саммити 31 октябрдан 1 ноябрга қадар Кёнджу шаҳрида бўлиб ўтади. CNN хабарига кўра, Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда, бироқ ҳозирча келишувга эришилмаган. Оқ уй телеканалга АҚШ президентининг Жанубий Кореяга ташрифи мумкинлиги ва унинг мақсади иқтисодий, савдо, мудофаа ва фуқаролик энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлишини тасдиқлади.
CNNнинг қайд этишича, Трампнинг Корея Республикасига сафари унга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш имкониятини ҳам бериши мумкин. Телеканал маълумотларига кўра, Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён ўтган ҳафтада америкалик ҳамкасбини АРЕС саммитига таклиф қилган ва бундай платформа Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар ўтказиш жойига айланиши мумкинлигини таклиф қилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.