Исроил ҳужумлари Ливан армиясининг жанубий чегарага жойлаштирилишига тўсқинлик қилмоқда
Ливан армияси жанубий чегарада жойлаштиришни якунлаши учун Исроил ўз қўшинларини босиб олган ҳудудлардан олиб чиқиб кетиши керак.
Бу ҳақда Байрутда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари адмирал Бред Куперни қабул қилган республика президенти генерал Жозеф Аун маълум қилди.
"Ливан қўшинлари ҳозир Литани дарёсидан жанубдаги ҳудуднинг 85 фоизини назорат қилмоқда ва халқаро тан олинган чегарага қўшинларни жойлаштиришга Исроил томонидан тўсқинлик қилинмоқда, бу эса ўзининг агрессив ҳужумларини давом эттирмоқда", — деди сиёсатчи.
Аун Қўшма Штатларни Исроилга босим ўтказишга ва уни 2024 йил 27 ноябрдаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимнинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, Ливан жанубидаги ишғол қилинган бешта баландликдан қўшинларни олиб чиқиш ва маҳбусларни қайтариш шартларини бажаришга мажбур қилишга чақирди.
"Ушбу қадамлар Ливан ҳукумати томонидан 5 августда қабул қилинган ҳарбийлаштирилган гуруҳлар, жумладан, "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати қўлида бўлган барча қуролларни армияга топшириш тўғрисидаги қарорни амалга оширишга ёрдам беради", — деди президент. Шу билан бирга, у Ливан армиясини қўллаб-қувватлаш, бутун Ливан ҳудудида ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун уни зарур техника ва технология билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ауннинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматчилар "оғир географик ва операцион шароитда" ҳаракат қилмоқда. У йил бошидан буён қуролларни мусодара қилиш, ўқ-дориларни ташиш, миналардан тозалаш ва бошқа операциялар чоғида 12 нафар зобит ва аскар ҳалок бўлган маълумотларни келтирди.
