БМТ Толибон ҳаракатини аёллар ҳуқуқи бўйича ваъдаларини бажаришга чақирмоқда

БМТ Толибон ҳаракатини аёллар ҳуқуқи бўйича ваъдаларини бажаришга чақирмоқда

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Толибон ҳукуматидан аёллар ҳуқуқи, жумладан, уларнинг ҳаракати ва таълим эркинлиги борасида аввал берилган ваъдалар бажарилишини талаб қилмоқда.

Ташкилот вакили ушбу масала юзасидан Женевада ўтказилган Афғонистондаги аёл ва қизлар яшаш шароитига бағишланган мунозара чоғида сўз очди, дейилади "Interfax.ru" ахборотида.

Хабарда Мишел Бачелетнинг қуйидаги фикри келтирилган: Толибон расмийлари мамлакатда инсон ҳуқуқи бўйича Ислом шариати қонунларига риоя қилиниши маълум қилинганди. Афсуски, биз, кафолатга қарамай, хотин-қизлар ижтимоий соҳадан изчил четлаштирилиб, тазйиққа учраётганини кўряпмиз.

Расмий вакил, шунингдек, Толибон ҳукуматидан аёлларнинг иш билан таъминланиши, 1,2 миллион қиз учун ўрта мактаб қайта очилиши, аёлларнинг эркаклар ҳамроҳлигисиз ҳаракатланиш эркинлигига нисбатан қўйилган чеклов олиб ташланишини талаб этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!