БМТ таркибидаги Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, 26 октябрда Тезкор аралашув кучлари (RSF) томонидан Эл-Фашер эгалланганидан буён ўз уйларини тарк этганлар сони 106 минг нафардан ошган.
Ташкилот баёнотида қайд этилишича:
“26 октябрдан бери Эл-Фашер ва унинг атроф қишлоқларида кўчирилганлар сони 106 387 нафарга етди”.
ХМТ маълумотларига кўра, шаҳардан қочган аҳоли мамлакатнинг турли ҳудудларига тарқалган бўлиб, улар 11 штатдаги 37 туманга жойлашган. Дала гуруҳлари одамларнинг ҳаракатланишига жиддий хавф солаётган йўл хавфсизлиги билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида ҳам хабар бермоқда.
Баёнотда таъкидланишича, хавфсизлик вазияти ёмонлашгани ва кўчишлар давом этаётгани туфайли аҳвол жуда кескин ва ўзгарувчан бўлиб қолмоқда.
Судандаги можаро ва RSFнинг бузиш ҳолатлари
2023 йил 15 апрелдан бери Суданда армия билан ташқаридан қўллаб-қувватланадиган Тезкор аралашув кучлари (RSF) ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда.
Дарфур минтақасидаги энг йирик шаҳарлардан бири бўлган Эл-Фашер қатъий жанглардан кейин асосан RSF назоратига ўтди.
Бундан аввал ҳам ўн минглаб аҳоли шаҳарни тарк этган эди. RSF жангчилари томонидан эълон қилинган видеоларда тинч аҳолини мажбурий кўчириш, қўлсиз одамларни ўлдириш ва қийноқ ҳолатлари акс этгани иддао қилинган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.