Влaдимир Зеленский кечки мурожаатида яна бир бор Туркияда 15 май куни Владимир Путинни шахсан кутишини айтди, бироқ асосий масала — Россиянинг ўт очишни тўхтатиши эканини билдирди.
"12 майдан бошлаб биз ўт очиш тўхтатилишини кутамиз, бу таклиф музокара столида турибди. Тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш узоқ муддатли бўлиши керак, шунда дипломатияга зарурий асос яратилади, бу тинчликни сезиларли даражада яқинлаштириши мумкин. Украина буни аллақачон таклиф қилган, ҳамкорлар ҳам таклиф қилмоқда. Бутун дунё бу ҳақда гапиряпти. Россиядан аниқ жавоб кутяпмиз.
Россия бу урушни барибир тугатишга мажбур бўлади. Қотилликлар тўхташи керак. Украина кучлари ҳам худди шундай жавоб қайтаришга тайёр, бу адолатли бўлади. Ҳамкорларимиз бир неча бор агар Путин ўт очишни тўхтатишни рад этса, Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга тайёр эканликларини айтишди.
Мен 15 май куни, Туркияда бўламан, Путинни ўша ерда куапман. Умид қиламанки, бу сафар Путин бормаслик бирор баҳона қидирмайди. Биз урушни тугатиш учун музокара ўтказишга тайёрмиз", — дея яна бир бор таъкидлади Украина президенти кечки мурожаатида.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица "Украина делегацияси Туркиядаги музокараларда украин ва инглиз тилларида гаплашиб, руслар билан таржимон орқали мулоқот қилгани"ни айтди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.