"Биз Путин ютқазиши учун ҳаракат қилишимиз керак"

"Биз Путин ютқазиши учун ҳаракат қилишимиз керак"

Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс бугун Прагада очиладиган Европа сиёсий ҳамжамиятининг биринчи саммити арафасида "Биз Путин ютқазиши учун ҳаракат қилишимиз керак", дея баёнот берди.

Янги ассоциацияга Европа Иттифоқи давлатлари ва 17 та ҳамкор давлат, хусусан, Буюк Британия, Норвегия, Швейцария, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Молдова ва Украина раҳбарлари киради. "Бу шунчаки қуруқ гаплар бўлмаслиги керак. Мен аниқ ҳаракатларни кўрмоқчиман", — деди Трасс. Унинг сўзларига кўра, давлатлар Россия энергетикасига қарамликдан воз кечиши зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!