Биржада бир ҳафтада қанча шакар ва бензин сотилгани маълум бўлди
Бунда сотувларнинг 86,5 фоизи - биржа савдолари, 4,3 фоизи - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,4 фоизи - электрон давлат харидлари ва 0,8 фоизи - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 404,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 20,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1050та авторақамлар сотилди, бу эса олдинги ҳафтага нисбатан икки маротаба кўпдир. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,7 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 5,1 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 16,3 фоизи иккинчи, 26,1 фоизи учинчи, 14,7 фоизи тўртинчи, 17,2 фоизи бешинчи ва 20,6 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 933,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 517,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 305,0 тоннаси, яъни 28,9 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 36та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9,3 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача, яъни 1,7 фоизга пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 6,6 фоизга пасайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 9 млн сўмни ташкил этди.
Ҳафта давомида биржа савдоларига 5 349,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 2 677,0 тоннаси, яъни 50,0 фоизи сотилди. Шу билан бирга, Беларусдан импорт қилинган шакар ҳам қўшимча равишда биржа савдоларига қўйилмоқда. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 25 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5,7 млн сўмдан 5,8 млн сўмгача, яъни 1,7 фоизга кўтарилди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 4,2 фоизга ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 5,7 млн сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 191 157,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 15 521,9 тоннаси, яъни 8,1 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 70 харидор иштирок этди.
Биржа савдоларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3,60 млн сўмдан 3,68 млн сўмгача, яъни 2,3 фоизга кўтарилди.
АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 2,4 фоизга кўтарилиб, бензиннинг бир тоннаси учун 3,6 млн сўмни, АИ-91 бензинни нархи деярли ўзгармади ва 4,4 млн сўмни ташкил этди.
Қурилиш мавсуми авжида цементга талаб ошиб бормоқда, шунинг учун харидорлар ўртасида рақобат кучаймоқда. Ўтган ҳафта давомида 195 846,0 тонна цемент қўйилди ва улардан деярли барчаси сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 25 харидор иштирок этди, бу аввалги ҳафтага нисбатан 54,0 иштирокчига кўпдир.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 702,6 минг сўмдан 765,5 минг сўмгача, яъни 8,9 фоизга кўтарилди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида цементнинг ПЦ М-400 Д-20 маркаси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 11,3 фоизга ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 751,7 минг сўмни ташкил этди.
