Беруний бозорида аёллар нега бир-бирининг сочини юлди?

Беруний бозорида аёллар нега бир-бирининг сочини юлди?

Ижтимоий тармоқларда Беруний туманидаги бозорда аёллар бир неча киши томонидан калтаклангани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Маълум бўлишича, Беруний тумани Бунёдкор МФЙ, Абай кўчасида (Беруний туманидаги ҳафталик бозорнинг орқа томони) доимий истиқомат қилувчи фуқаро М.В. нинг уйи олдига ноқонуний равишда дўкон қуриб олган фуқаро С.Д. билан 2020 йилнинг 16–17 декабрь кунлари ўзаро жанжал келиб чиққан.

Натижада фуқаро М.В. га тан жароҳати етказилган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан 2020 йил 30 декабр куни жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Замон.уз мухбири ҳолат юзасидан расмий изоҳ сўраб Қорақалпоғистон ИИБ билан боғланди.

Матбуот хизматининг берган маълумотига кўра воқеа, мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши 2021 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта квалификация қилиниб, ҳозирда жиноят иши бўйича процесс иштирокчилари билан боғлиқ барча тергов ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.

Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олинган. Жиноят ишининг натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!