Бензема Франция Ички ишлар вазири устидан судга шикоят киритди

Бензема Франция Ички ишлар вазири устидан судга шикоят киритди

Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби ҳужумчиси Карим Бензема Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен устидан судга шикоят киритди.

Аввалроқ ушбу мулозим 36 ёшли футболчини "Биродарлар" гуруҳига алоқадорликда айблади. Боиси, Карим Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаб фикр айтганди.

Бензема эса ҳеч қандай радикал гуруҳларга аъзо эмаслигини таъкидлаган ҳолда Вазирнинг сўзлари унинг обрўсига путур етказишини айтди.

Дарманен 12 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!