Бельгия Россиянинг музлатилган активларини ушлаб туриш учун коалиция тузишни таклиф қилмоқда

Бельгия Россиянинг музлатилган активларини сақлаш учун халқаро коалиция тузишни таклиф қилмоқда.
Бу ҳақда Бельгия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Максим Прево маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Euroclear маркази Россиянинг Европадаги санкциялар остидаги активларини сақлайди. Гап 180 миллиард евродан ортиқ (тахминан 202 миллиард доллар) ҳақида бормоқда.
Айни пайтда Европа Иттифоқи дипломатлари Венгрия Россияга қарши санкцияларни узайтириш бўйича овоз беришда бетараф қолиб, уни юмшатишга ҳаракат қилиши мумкин, деб умид қилмоқда.
Превонинг сўзларига кўра, бундай вазиятда ЕИ музлатилган активларни сақлаб қолиш учун муқобил механизмларга эга бўлиши керак: "Бу Euroclearдаги активларнинг сақланишини таъминлайдиган янги халқаро рамка ташаббуси ёки бошқа йўл билан - Бельгия парламентининг миллий ташаббуси бўлиши мумкин. Биз миллий қонунчилигимизга ўзгартиришлар киритиш зарурлигини аниқлаймиз. Менимча, бунинг учун халқаро ҳуқуқий асосни яратишдан қочиш яхшироқдир".
Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари иккала ҳолатда ҳам Бельгия якка ўзи ҳаракат қила олмаслигини қўшимча қилди.
Умуман олганда, 2022 йил февралидан сўнг Ғарбда Россия Марказий банкининг 300 миллиард еврога яқин активлари музлатиб қўйилди, шундан тахминан 190 миллиард евро Бельгия депозитарийси Euroclear ҳисобларида. Активлар шу кунгача музлатилган ва ЕИ Россия Украинага етказган зарарни қопламагунча улар блокдан чиқарилмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
8 май куни Украина бош вазири Денис Шмихал хабар берганидек, мамлакат ERA дастури доирасида 1,13 млрд маблағлар музлатилган Россия активларидан олинган фойдадан ажратилган.