Байден, Зеленский ва Дуда Польшада учрашиши мумкин

Полша нашрларининг хабарига кўра, Байден Зеленский ва Дуда билан Польшада учрашиши мумкин.
Ахборот беришларича, учрашув Варшава ёки Жешувада бўлиб ўтиши мумкин. Унда Зеленский "тинчлик режасини тақдим этиши ва Украина бўйича халқаро конференция ўтказишга чақириши" кутилмоқда.
Аввалроқ Байденнинг ўзи Польшага бориш режалари ҳақида гапирган, бироқ ташриф қачон амалга ошишига аниқлик киритмаган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).