Байден президент сифатида илк бор Путин билан суҳбатлашди

Байден президент сифатида илк бор Путин билан суҳбатлашди

26 январь куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ давлат раҳбари Жозеф Байден ўртасида илк телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби маълумотларига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

Путин ва Байден Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича ноталар алмашинишидан мамнунликларини изҳор этдилар.

Халқаро мавзулар доирасида АҚШнинг «Очиқ осмон» шартномасидан бир томонлама чиқиши, Эрон ядро дастури бўйича қўшма Ҳаракат режасини сақлаб қолиш муаммоси, Украинанинг ички келишуви ва Россиянинг  БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари саммитини ўтказиш бўйича ташаббуси ҳақида ҳам сўз юритилди.

Путин Байденни президентлик билан табриклади. Унинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви ҳар икки мамлакат манфаатларига жавоб беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!