Байден: Американинг Украинага ёрдами АҚШ Қуролли кучларини можарода иштирок этишдан ҳимоя қилади

Американинг Украина қўшинларини қўллаб-қувватлаши АҚШ Қуролли кучларини можарода бевосита иштирок этишдан ҳимоя қилади, деди АҚШ президенти Жо Байден.
Бу ҳақда у The Washington Post газетасида мақоласида ёзган .
“Биз ўз эркинлиги ва ерларини ҳимоя қилаётган жасур украиналикларни қўллаб-қувватлаб, Америка кучларини бундан узоқлаштирамиз”, — дейилади постда.
Унинг сўзларига кўра, Украинага ёрдам АҚШ ва “бутун дунё” манфаатларини кўзлаб берилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).