"Барселона" ютқазди
Испания Ла Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 24-туридан ўрин олган «Жирона» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Жиронадаги «Мунисипаль де Монтиливи» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «оқ-қизиллар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинни бош ҳакам Сесар Сото Градо бошқариб борди.
45+3-дақиқада Ламин Ямаль пенальтини голга айлантира олмади — тўп дарвоза устунига тегди. 59-дақиқада Пау Кубарси ҳисобни очиб, «кўк-анорранглилар»ни олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада Тома Лемар жавоб голини урди. Ғалаба тўпини эса 87-дақиқада Фран Бельтран киритди. 90+9-дақиқада мезбонлар аъзоси Хоэль Рока қизил карточка олди — у Аксель Витсель билан биргаликда Ямални қўполлик билан тўхтатиб қолди ва бу ҳолат муштлашув келиб чиқишига сабаб бўлди.
Ушбу ўйиндан сўнг «Жирона» 29 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда, «Барселона» эса 58 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Кейинги турда «оқ-қизиллар» 23 февраль куни сафарда «Алавес» билан тўқнашади, «кўк-анорранглилар» эса 22 февраль куни ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади.
Испания Ла Лигаси, 24-тур
«Жирона» — «Барселона» — 2:1
Голлар: Кубарси, 59 (0:1). Лемар, 62 (1:1). Бельтран, 87 (2:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Ямал, 45.
«Жирона»: Гассанига, Мартинес, Блинд, Витор Рейс, Ринкон, Хиль (Рока, 68), И. Мартин (Франсес, 90), Витсель, Лемар (Бельтран, 67), Цыганков, Ванат (Эчеверри, 74).
«Барселона»: Х. Гарсия, Х. Мартин (Бальде, 63), Э. Гарсия (Араухо, 73), Кубарси, Кунде, Ольмо (Берналь, 80), де Йонг, Фермин Лопес, Рафинья (Барджи, 64), Торрес (Левандовски, 73), Ямал.
Огоҳлантиришлар: Э. Гарсия, 41. Кунде, 84
Четлатиш: Рока, 90
