Ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандес қишда "Барселона"ни тарк этади. Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра 18 ёшли футболчи жума куни эрталаб жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка ўз қарорини маълум қилган. Дро клубга товон пули сифатида 6 миллион евро тўлайди.
Яқин кунларда футболчи оиласи ва агентлар билан учрашиб, турли вариантларни ўрганишни режалаштирмоқда. "Барселона" бироз шокка тушди ва истеъдодли ўйинчини ушлаб қолишга уриниши мумкин.
Қайд этилишича, "Барселона" Дро Фернандес билан шартномани узайтиришни режалаштирган, аммо спорт директори Деку шартномани ўз вақтида ёпишга улгурмаган.
Дро яқинда - 12 январь куни 18 ёшга тўлди. Дро Фернандес "Барселона"нинг асосий жамоаси сафида бешта ўйинда майдонга тушган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.