БААда ерга ниқоб ва қўлқоп ташлаганлар жаримага тортиляпти

БААда ерга ниқоб ва қўлқоп ташлаганлар жаримага тортиляпти

Абу-Даби полициясининг маълум қилишича, автомобилининг ойнасидан ҳимоя ниқоби ёки қўлқобини отган ҳайдовчиларга 1000 дирҳам ($273) жарима солинади. 

Полициячилар бундай чиқиндилар нафақат атроф муҳитни ифлослантириши, балки бошқа фуқаролар саломатлигига хавф туғдириши, хусусан, коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Шунинг учун ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини полиэтилен халтага солган ҳолда, хавфсиз шаклда утилизация қилиш, сўнг қўлни совунлаб ювиш маслаҳат берилмоқда. 

БАА полицияси ҳайдовчиларни масъулиятли бўлишга чақирмоқда, дея ёзади Gulf News. Ҳимоя ниқоби ва қўлқобини ерга отган ҳайдовчиларга жарима солишдан ташқари уларнинг ҳисобига 6 балли жарима ҳам ёзилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!