Азиза Умарова: “Иш жойларида чироқларни, компьютерларни ўчиришмоқда..."

Азиза Умарова: “Иш жойларида чироқларни, компьютерларни ўчиришмоқда..."

Мана бир ойдирки, давлат хизматчиларини 18.00-19.00 да уйларига жўнатишни бошлашди..

Шунингдек, Давлат хизматчилари имкон даражасида дам олиш кунларида ҳам ҳордиқ чиқаришмоқда.

Бу билан маълум даражада Меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиниши назорат қилинмоқда ва бу жуда қувонарли! Чунки, уларнинг уйларида суюкли болалари  ва меҳрибон яқинлари интизор бўлиб кутади.

Бир неча йил аввал, Сербиянинг Белград шаҳрида  Иқтисодиёт Вазирлиги билан учрашув бўлган эди ва тўсатдан 16.00 да барча уйига кетишга ҳозирлик кўра бошлади. Серблар иш вақтини 8.00 да бошлайди ва эрта якунлайди.

Мен ўшанда, бундай иш жадвалидан ҳайратлангандим (бизникилар ярим тунгача ўтиришарди)... ўшанда менинг ҳайратланишимга шундай жавоб беришган эди: ‘’Фуқаролик уруши, бизга ўз яқинларини ва вақтни қадрлашни ўргатган’’. Мана шунда катта  бир синоат мужассам деб ўйлайман.

Оила - бу муқаддас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!