Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Глобал Яшил ўсиш институти (GGGI) Кенгаши раиси, БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.
Учрашув давомида Пан Ги Мун Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган лойиҳаларга катта қизиқиш билдиради. Орол денгизи қуруқ тубининг 2 миллион гектар майдонини яшиллаштириш ташаббуси, шунингдек, 2030 йилга бориб яшил ҳудудларни 30 фоизга етказиш мақсад қилинган “Яшил макон” умумхалқ лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.
Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш масалаларидаги етакчилик позициясини юксак баҳолаб, республика Марказий Осиёда Глобал яшил ўсиш институтига аъзо бўлган биринчи давлат бўлганини таъкидлади. Бу эса, унинг сўзларига кўра, минтақадаги бошқа давлатларнинг ҳам ушбу ташкилотга қўшилишига туртки бўлган.
Учрашув якунида экологик кун тартибини илгари суришга қўшган ҳиссаси ва хизматлари эътирофи сифатида Азиз Абдуҳакимов Пан Ги Мунга “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини топширди.
Мазкур учрашув Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир исботи бўлди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.