Айрим ўқитувчиларнинг ойлиги 50 фоизгача оширилади

Айрим ўқитувчиларнинг ойлиги 50 фоизгача оширилади

Президент «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» фармонни имзолади.

Унга биноан, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;

педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг лавозим маоши 1,2 бараварга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!