"Аёл" сериали бош қаҳрамони стрессда: унга нима бўлди?

"Аёл" сериали бош қаҳрамони стрессда: унга нима бўлди?

Машҳур туркиялик актриса Озге Озпиринчжи теридаги муаммолар юзасидан мухлисларга шикоят қилди. Бу ҳақда ТВ Газета ахборот нашри ёзмоқда.

Хабарга кўра, актриса ижтимоий тармоқларда 2-3 ой олдин юзида пайдо бўлган ва яхшигина сезилганидан суратга олишга халақит берадиган қизил доғлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида ёзган.

Юлдузнинг сўзларига кўра, дерматолог билан маслаҳатлашувлар натижа беради, аммо у ҳеч қачон бу муаммодан халос бўлолмади.

«Бу борада менинг шахсий фикрим бор. Ишончим комилки, терим кундалик бўянишдан чарчаган», - деб ёзди актриса.

Озге ўзбек киноихлосмандларига "Аёл" сериали орқали таниш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!