Bloomberg нашрининг вазиятдан хабардор манбаларига кўра, АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчилари яқин ойлар ичида Россия ва Украина ўртасидаги можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш учун кенг қамровли санкциялар стратегиясини ишлаб чиқмоқда.
Байден маъмурияти жума куни ўз ваколатини топшириш арафасида Украинадаги уруш бошланганидан буён Россия нефтига қарши энг катта санкцияларни жорий этди. Бу эса, Трампнинг можарони тезда якунлаш ҳақидаги ваъдаларини инобатга олган ҳолда, у қандай ҳаракат қилиши масаласини кун тартибига қўймоқда.
Bloomberg хабар беришича, Трамп жамоаси икки асосий ёндашувни кўриб чиқмоқда. Биринчиси, Россия нефть ишлаб чиқарувчиларига нисбатан баъзи енгилликларни назарда тутади - бу тинчлик келишувига эришишга ёрдам бериши мумкин. Иккинчи вариант эса, аксинча, санкция босимини кучайтириш йўналишида. Бу Украина бўйича музокараларда Россияга таъсир ўтказишнинг қўшимча воситасига айланади.
Трампнинг маслаҳатчилари охир-оқибат Байден маъмурияти дуч келган муаммоларни ҳал қилишга мажбур бўлишади - АҚШ учта етакчи ишлаб чиқарувчига қарши санкциялар жорий қилган шароитда етказиб беришдаги жиддий узилишлар ва нефть нархининг ошишининг олдини олиш. Россиядан ташқари, бу давлатлар Эрон ва Венесуэла ҳисобланади.
Янги чоралар нефть савдосига нисбатан иккиламчи санкцияларни янада қаттиқроқ қўллашни ўз ичига олиши мумкин. Европалик юк жўнатувчилар ҳам, Осиёлик харидорлар ҳам, шу жумладан Хитой ва Ҳиндистондаги йирик ташкилотлар ҳам жазога тортилади. Бошқа бир ёндашув эса Дания ва Туркиянинг муҳим назорат нуқталари орқали Россия нефтини ташиётган танкерлар бўйича янада қатъийроқ чоралар кўришни талаб қилишдан иборат.
Санкцияларни юмшатиш нархнинг юқори чегарасини бир баррель учун 60 доллардан юқори даражага кўтаришни ўз ичига олиши мумкин.
Чоршанба куни давлат котиби лавозимига тасдиқлаш бўйича ўтказилган эшитувларда Марко Рубио санкцияларни тинч йўл билан ҳал қилишга олиб келиши мумкин бўлган асосий восита деб таъкидлади.
Дональд Трамп Европа Иттифоқи ҳисобидан Украинага қўшимча Patriot ҳимоя тизимларини жўнатишни ваъда қилди ҳамда Владимир Путинни ҳужумларни кучайтиришда айблади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.