Австралияда 8 ёшли қиз ота-онасидан олган пулларини тўплаб, тўрт хонали уй сотиб олди

Австралияда 8 ёшли қиз ота-онасидан олган пулларини тўплаб, тўрт хонали уй сотиб олди

Австралиялик 2-синф мактаб ўқувчиси кундалик харажатлари учун ота-онасидан олган пулларни йиғиб, ўзининг биринчи уйини сотиб олди. Бу ҳақда “Лиса.ру” нашри хабар бермоқда.

Қизнинг отаси Кем Маклеллан OpenCorp инвестиция компаниясининг раҳбари лавозимида ишлайди. У ўз фарзандларига ўзгарувчан иқтисодиёт шароитида молиявий масъулиятни ўрганишлари учун фарзандларига ҳар ҳафта турли харажатлари учун пул бериш амалиётини жорий қилган.

“Ҳозирги замон болалари ота-она ёрдамисиз кўчмас мулк сотиб олишга қийналади”, — дейди Маклеллан.

Унинг 14 ёшли Ангус, 13 ёшли Люси ва 8 ёшли Руби исмли фарзандлари тўрт хонали уйнинг дастлабки тўлови учун 3000 фунт стерлинг (3790 АҚШ доллари) миқдорда пул йиғишга муваффақ бўлишди. Сўнгги икки йил ичида кўчмас мулк нархлари сезиларли даражага ошди, шу сабабли фарзандлари тезроқ уй сотиб олишлари учун ота-она уй нархининг қолган қисмини тўлашга ёрдам беришди.

Болаларга нисбатан бундай муносабат нотўғри, деган фикрларга жавобан Маклеллан шундай дейди:

“Шахсий мулкига эга бўлмаган ёки бирор иш учун ҳеч нарсани қурбон қилмаган одамнинг менинг қилмишимдан ғазабланиши одатий ҳол. Кўпгина афзалликларга эга бўлган ёшларни нишонга олиш ҳам осон”.

Унинг 8 ёшли қизи ҳозирда ижарага берилаётган уйни сотиб олишга ўз ҳиссасини қўшган. Оила келажакда мазкур уйни қимматроқ нархга сотишни ва кейинчалик фарзандлари учун каттароқ яна бир кўчмас мулк харид қилишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!