Австралия ташқи ишлар вазири Пенни Вонг Исроилни Ғазо шаҳрини босиб олиш режасидан воз кечишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат «Ғазодаги гуманитар инқирозни янада кучайтиради» ва халқаро ҳуқуқни бузади.
«Доимий мажбурий кўчириш — халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади», — деди Вонг 1 июл куни Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вонг шунингдек таъкидлашича, Австралия халқаро ҳамкорлар билан биргаликда отишмаларни тўхтатиш, гаровдаги шахсларни озод этиш ва гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказиб беришни талаб қилмоқда.
Шунингдек, якшанба куни 100 мингдан ортиқ фуқаро Сидней гавани кўприги бўйлаб юриш ўтказиб, Ғазодаги урушга қаршилик билдиргани тахмин қилинмоқда.
Австралиянинг Палестина давлатини тан олиши масаласига тўхталар экан, Вонг шундай деди:
«Бу масала — Австралия қачон тан олади, деган савол эмас, балки шунчаки тан олиш масаласидир».
У икки давлат ечими — халқаро миқёсда тан олинган чегаралар ичида, Фаластин ва Исроил давлатлари тинчлик ва хавфсизликда бирга яшайдиган ягона барқарор ечим эканини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.