Ўзбекистонда носоз аттраксионлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлган "Аттракцион назорати" мобил иловаси ишламоқда. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг айтишича, илова орқали мамлакат ҳудудидаги маданият, истироҳат боғлари, кўнгил очар масканларда ўрнатилган ҳамда фойдаланаётган техник носоз ва шубҳали бўлган аттраксионлар ҳақида хабар бериш мумкин.
Бунинг учун иловага кириб рўйхатдан ўтилади. Керакли вилоят, ҳудуд ва боғни танлаб, мурожаат юборилади. Унда мурожаатнинг ҳолати, яъни жараёнда ёки тугаганлигини кузатиб бориш мумкин.
Иловани ҳозирча фақат Android асосидаги қурилмалар учун бепул юклаб олса бўлади.
Бундан ташқари, мурожаатни қўмитанинг 71 203 02 39 ишонч телефони орқали қолдириш ҳам мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.