Бишкекнинг Первомайский район суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни мактаб қурилишида лавозимини суиистеъмол қилиш ва хорижликларга ноқонуний равишда паспорт бериш тўғрисидаги жиноят ишлари бўйича оқлов ҳукмини чиқарди.
"Айбловнинг барча эпизодлари бўйича жиноят таркибида Атамбоевнинг иштироки йўқлиги сабабли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди", - дейилади суд матбуот хизмати хабарида.
Тергов хулосасига кўра, 2014 йилда Бишкек мэри бўлган Кубаничбек Кулматов Хитой компанияси томонидан вилоятларда иккита мактаб қуриш учун тақдим этилган 2 миллион доллар миқдоридаги грантни Бишкекда мактаблар қуришга йўналтирган. Маълумотларга кўра, 660 ўринли мактаб қурилишига 2 миллион доллар грант маблағи ва бюджетдан 114 миллион сом (1,6 миллион доллар) сарфланган. 2019 йилда Кулматов 5 миллион сом (72 минг доллар) миқдорида жаримага тортилган. Тергов органлари ушбу қурилишни Атамбоев маъқуллаган деб гумон қилган. Шунингдек, собиқ президент 2016 йилда хориж фуқароларига ноқонуний равишда паспорт бериш ишида ҳам гумон қилинган.
Атамбоев 2011 йилдан 2017 йилгача Қирғизистон президенти бўлган.
2020 йилда Алмазбек Атамбоев криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилишдаги коррупция иши бўйича 11 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.