Арманистоннинг Гегаркуник вилоятидаги Севан шаҳрида Лада Приора автомобилида граната портлаши натижасида бир киши шрапнел жароҳатлари олди.
Бу ҳақда Арманистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Воқеа якшанба куни кечқурун содир бўлган. Вилоятда яшовчи 28 ёшли Юрий К. кўплаб шрапнел жароҳатларини олиб, шифохонага етказилган. Нашрнинг қайд этишича, у кўрсатма бера олмаган ва Севан касалхонасидан Ереванга олиб кетилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида терговчилар воқеа тафсилотларини билиб олишди. Уларнинг маълумотларига кўра, ўша куни кечқурун жабрланувчи ўз машинасида (рулда) таниши билан бирга бўлган. Улар ўртасида жанжал келиб, Юрий К. граната олиб чиқиб, уни портлатиш билан таҳдид қилган.
Йўловчи машинани ташлаб кетмоқчи бўлган ва Юрий К. уни ушлаб турмоқчи бўлган. Шу пайт унинг қўлидан граната тушиб кетди. Унинг дўсти машинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган, шундан сўнг портлаш содир бўлган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Хабарингиз бор, бугун Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.