Арманистон Бош вазири аппарати раҳбари Арутюнян расмийларга Беларусга расмий ташрифларни истисно қилиш ҳақида кўрсатма берди

Арманистон Бош вазири аппарати раҳбари Арутюнян расмийларга Беларусга расмий ташрифларни истисно қилиш ҳақида кўрсатма берди

Арманистон Бош вазири аппарати раҳбари Арутюнян расмийларга Беларусга расмий ташрифларни истисно қилиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

“Politico” нашри икки мамлакат ўртасидаги дипломатик инқирозга 2018-2022 йиллар давомида Беларусь, гўё, Озарбайжонга қурол етказиб бергани сабаб бўлганини ёзди.

13 июнь куни Никол Пашинян Беларусга ҳар қандай расмий ташриф бекор қилинишини айтган. Шундан сўнг Беларусь ва Арманистон ўзаро маслаҳатлашув учун элчиларини чақириб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!