Аргентинада инфляция 1991 йилдан бери биринчи марта 100 фоиздан ошди

 Аргентинада инфляция 1991 йилдан бери биринчи марта 100 фоиздан ошди

Бу ҳақда Миллий статистика ва аҳолини рўйхатга олиш институти (INDEC) маълумотларига таяниб, The Financial Times хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, 2023 йилнинг февраль ойида Аргентинада инфляция 6,6 фоизга тезлашган ва 2023 йилнинг биринчи икки ойидаги умумий кўрсаткичлар маҳсулот таннархи 13,1 фоизга ошганидан далолат беради.

"12 ой давомида Аргентинада инфляция 102,5 фоизга етди ва 1991 йилдаги 102,4 фоиз даражасидан ошиб кетди", деб ёзади Ambito маҳаллий газетаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!