Starbucks Workers United касаба уюшмасига аъзо бўлган мингдан ортиқ баристалар мамлакатнинг 40 дан ортиқ шаҳарларида ўз ишларини ташлаб кетди. Чунки компания раҳбарияти ва ишчилари иш ҳақини ошириш ва нафақаларни кенгайтириш бўйича келишувга эриша олмади, деб хабар беради Al Jazeera.
Компания маълумотига кўра, Starbucks тармоғи АҚШ ва Канадада 18 мингдан ортиқ филиалга эга. Шунинг учун бу намойиш тарихдаги энг йирик иш ташлаш бўлиши мумкин.
Сиэтл, Нью-Йорк, Филадельфия, Даллас, Остин ва Портленддаги дўконлар ишчилари ҳам иш ташлашга қўшилди. Ижтимоий тармоқларда касаба уюшмаси мижозларни Starbucksдан қочишга ва ишчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Starbucks маълумотларига кўра, ходимларнинг ўртача соатлик иш ҳақи 19 долларни ташкил этади. Ҳафтасига 20 соатдан ортиқ ишлайдиганлар учун тиббий суғурта, бола парвариши учун ҳақ тўланадиган таътил ва Аризона давлат университетида бепул онлайн таълим каби имтиёзлар мавжуд. Ва касаба уюшма аъзоларининг таъкидлашича, кўплаб штатларда бошланғич иш ҳақи 15,25 доллардан ошмайди ва баристалар ҳафтасига 20 соатдан кам ишлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.