АҚШда самолёт кўлга қулаб тушди. Қурбон бор

АҚШда самолёт кўлга қулаб тушди. Қурбон бор

Етти киши бўлган енгил моторли самолёт АҚШнинг Теннеси штатида кўлга қулаб тушди. Бу ҳақда CNN АҚШ Федерал авиация маъмуриятига асосланиб хабар бермоқда. Ҳалокат сабаблари ҳақида хабар берилмаган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳалокат самолёт ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар самолёт қолдиқлари ва битта қурбоннинг жасадини топдилар. Бортдаги қолган одамларнинг тақдири ҳали номаълум. Қидирув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!