АҚШда номаълум хакер сув орқали аҳолини заҳарламоқчи бўлди

АҚШда номаълум хакер сув орқали аҳолини заҳарламоқчи бўлди

АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Олдсмар шаҳрининг сув тозалаш тизимига номаълум хакер ҳужум уюштирди. CNN хабарига кўра, у сувдаги ишкор миқдорини оширган.

Полиция вакили Боб Гуалтьерининг айтишича, хакер масофадан сув тозалаш тизимига кириб, сувдаги натрий гидкросид миқдорини 100 баравардан ортиққа ошириб ташлаган. Тизим оператори ҳолатни сезиб қолган ва ўша заҳоти сувдаги ишқорни хавфсиз даражага туширган.

Dragos Inc киберхавфсизлик компанияси директори Роберт Ли операторнинг аралашуви жиддий оқибатларнинг олдини олганини, бундай турдаги ҳужум энг хавфлиси эканлигини таъкидлади. Маълум бўлишича, заҳарланган сувнинг тизимга тушиши учун 24 соатдан 36 соатгача вақт керак. Ҳодисани текшириш учун Федерал қидирув бюроси ходимлари жалб этилди.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, натрий гидроксид билан заҳарланишда нафас олишнинг қийинлашиши, ўпканинг яллиғланиши, томоқнинг шишиши, қаттиқ қорин оғриғи, кўриш қобилиятининг йўқолиши ва қон босимининг тушиши сингари белгилар кузатилади. Қизилўнгач ва ошқозоннинг зарарланиши эса ҳафталаб давом этиши ва ҳатто ўлим билан тугаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!