Қўшма Штатлар уч ярим йилдан сўнг Дональд Трампнинг президентлик муддати тугагунига қадар Ойга астронавтларни қўндиришни кутмоқда.
Бу ҳақда транспорт котиби – Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) директори вазифасини бажарувчи Шон Даффи маълум қилди.
"Келгуси йил биз Ойга қайтишни режалаштирмоқдамиз, қўнмаймиз, Ой атрофида учамиз. Ва кейин тахминан бир йилдан кейин яна қўнамиз. Бу Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимида бўлганида содир бўлади", - деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида. "Ва шундан сўнг биз база қурамиз, биз Ойда қоламиз ва у ерда олинган билим Марсга боришимизга ёрдам беради" - дея қўшимча қилди у.
2019 йилнинг баҳорида Fox News уч босқичдан иборат Artemis ой дастури лойиҳасини эълон қилди. Улардан биринчиси (Artemis I) "Orion" космик кемасининг Ой атрофида учувчисиз парвозини ва унинг Ерга қайтишини таъминлади. Парвоз 2022 йилнинг 16 ноябридан 11 декабрига қадар бўлиб ўтди. Иккинчи босқич (Artemis II) – кеманинг экипаж билан Ернинг табиий сунъий йўлдоши атрофида парвози. Учинчи босқичда (Artemis III) NASA астронавтларни Ойга қўндириб, уларни Марсга жўнатишни кутмоқда.
Artemis II ва Artemis III дастлаб мос равишда 2022 ва 2024 йилларга режалаштирилган эди, бироқ бу саналар бир неча бор қолдирилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида NASA уларни 2026 йилнинг апрели ва 2027 йилнинг ўрталарига кўчирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.