АҚШ вице-президенти Германиядан жўнаб кетишдан олдин “Германия учун муқобил” партияси етакчиси билан учрашди
Вице-президент Жеймс Дэвид Вэнснинг вакили унинг Алис Вайдел билан учрашгани ва учрашув ярим соат давом этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Қайд этилишича, учрашувда Украинадаги уруш, Германиянинг ички сиёсати ва сўз эркинлиги мавзулари муҳокама қилинган.
Аввалроқ АҚШ вице-президенти Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаб, немис сиёсатчиларини "умумий қадриятлардан чекиниш" ва ўз сайловчилари билан ишлашни истамасликда айблаган эди. Вэнснинг сўзларига кўра, катта қисми “Германия учун муқобил” (АfD) партиясига овоз бераётган немис фуқароларининг фикри ҳам эшитилиши лозим.
Унинг бу баёноти Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолц ва ХДИ/ХСИ блоки етакчиси Фридрих Мерц томонидан кескин танқид қилинди. Ўта ўнг “Германия учун муқобил” партияси Украинага ёрдамни тўхтатиш ва Россия билан алоқaларни тиклаш тарафдори ҳисобланади. Аввалроқ партияни ижтимоий тармоқларда миллиардер Илон Маск ҳам қўллаб-қувватлаган эди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Қуролли Кучлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3 та танк, 2 та БМП, 11 та зирҳли жанговар машина, 3 та муҳандислик машинаси, 7 та енгил автомобиль вa тўртта артиллерия қуролини йўқотди
Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.